A
x up auto down

"РРТМ" ДУК ходимлари Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасига ташриф буюришди

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти, буюк давлат ва сиёсат арбоби Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг она Ватанимиз мустақиллиги, эл-юртимиз равнақи йўлидаги улкан тарихий хизматларини инобатга олиб ҳамда у кишининг хотирасини абадийлаштириш бўйича бошланган ишларни давом эттириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёевнинг «Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти, буюк давлат ва сиёсат арбоби Ислом Абдуғаниевич Каримов таваллудининг 80 йиллигини нишонлаш тўғрисида»ги қарори қабул қилинган эди.

Қарорда Биринчи Президентимиз Ислом Каримов таваллудининг 80 йиллигини инишонлаш бўйича тайёргарлик ишларини самарали олиб бориш ва ушбу санани ҳар томонлама юқори савияда ўтказиш, барча таълим муассасалари, ҳарбий қисмлар, меҳнат жамоалари ва маҳаллаларда таниқли адиб ва олимлар, нуронийлар, турли соҳа мутахассислари иштирокида Биринчи Президентимиз хотирасига бағишланган учрашувларни мазмунли ва юқори савияда, таъсирчан руҳда, аниқ ҳаётий мисоллар асосида ўтказишга алоҳида эътибор қаратиш бўйича вазифа ва топшириқлар белгилаб берилган эди.

Шу мақсадда Ислом Каримов таваллуди муносабати билан мамлакатимиздаги таълим муассасалари, ҳарбий қисмлар, меҳнат жамоалари ва маҳаллаларда турли маданий-маърифий тадбирлар, хотира кечалари ўтказилмоқда.

Жорий йилнинг 3 февраль куни “РРТМ” ДУК ходимлари Тошкент шаҳрида жойлашган Оқсарой қароргоҳидаги Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасига ташриф буюришди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил
25 апрелдаги тегишли қарори асосида Ислом Каримовнинг хотирасини абадийлаштириш ва меросини ҳар томонлама ўрганиш мақсадида тузилган.

Дастлаб мазкур бадиий мажмуада қад кўтарган, Ислом Каримов ҳайкали остида барча жам бўлди. Ислом Каримов ҳайкали пойига гул қўйилиб, унинг хотирасига ҳурмат бажо келтирилди.

Шундан сўнг, мажмуада ташкил этилган Биринчи Президентимизнинг 80 йиллигига бағишланган “Бутун оламни жо қилган юрак” номли бадиий кўргазма билан яқиндан танишилди. Кўргазмадан мамлакатимизнинг таниқли рассомлари томонидан чизилган Ислом Каримовнинг энг сара суратлари, ҳайкалтарошлар томонидан яратилган ижод наъмуналари ҳамда И. Каримов ҳаёти ва фаолияти билан боғлиқ фото суратлар жой олган. Мажмуа ходимлари томонидан кўргазмада намойиш этилаётган барча ижод наъмуналари бирма-бир таърифланиб, керакли тушунча ва маълумотлар берилди.

 

Бутун умрини Ватан хизматига бахш этган Ислом Каримов ҳаётининг турли қирраларини очиб берувчи портрет ва фотосуратлар ҳеч кимни бефарқ қолдирмади ҳамда барчанинг кўнглида катта тассуротлар қолдирди.

Мана шундай бадиий кўргазмалар ёш авлодни Ислом Каримов ҳаёти ва фаолияти мисолида ватанпарварлик, Ватан тақдирига дахлдорлик руҳида тарбиялашга хизмат қилиши шубҳасиз.