A
x up auto down

Корхона Касаба уюшмаси томонидан Самарқанд шаҳрига экскурция ташкил этилди

Корхонада меҳнат қилаётган ходимларни дам олишларини тўғри ташкил этиш мақсадида, 2017 йилнинг 29 апрель куни Касаба уюшмаси томонидан Самарқанд шаҳрига экскурция уюштирилди.

Экскурция давомида ходимларимиз  Регистон майдони, Амир Темур мақбараси, Шохизинда , Гўри Амир мақбаралари, Бибихоним мадрасаси, Имом ал-Бухорий комплексларига ташриф буюришди. Шунингдек, шаҳардаги шу каби тарихий обидалар, муқаддас қадамжоларни зиёрат қилишди ва диққатга сазовор жойларига саёхат уюштиришди.

Саёҳат давомида ходимлар кўҳна Самарқанд шаҳрининг тарихи, маданияти, меъморий обида ва ёдгорликлари тўғрисида маълумотларга эга бўлишди ва мароқли хордиқ чиқаришди.