A
x up auto down

Restoran

      Тошкент шахрининг энг баланд иншооти бўлмиш Тошкент телеминораси 1985-йилнинг 15-январида фойдаланишга топширилган. Ушбу миноранинг
      100 метр баландлигида Томоша майдончаси, 105 ва 110 метр баландлигида “Коинот” ресторанининг 2 та, яъни “Мовий” ҳамда “Алвон” заллари жойлашган. Энди ушбу томоша майдончаси ва ресторан тўғрисида қисқача маьлумот берамиз.

      Баландлиги 375 метр бўлган Тошкент телеминорасининг томоша майдончаси ва ресторанига ташриф буюриш учун шахсни тасдиқловчи хужжатни тақдим этган ҳолда белгиланган талабномани расмийлаштириш хамда кириш чиптасини харид қилиш зарур. Чипталар катталар учун 25 000 сўм, болалар (7 ёшдан 16 ёшгача) учун 15 000 сўм.

      Toshkent teleminorasining tomosha maydonchasiga va «Koinot» restoraniga kirish tariflari

      Дунёнинг буюк минораларида мавжуд бўлгани каби Тошкент телеминорасининг кузатув майдончаси ва ресторанига Германиянинг “Тyssen Krupp” фирмасида ишлаб чиқарилган тезлиги 1 сонияда 4 метрни ташкил қилувчи учта лифтлар орқали чиқилади.

       Хозирги кунда телеминорага ташриф буюрувчиларга “Коинот” ресторанининг “Мовий” зали хизмат кўрсатмоқда. Рестораннинг ўзига хос жиҳати шундаки, унинг платформали ери минора атрофида айланади. 45 дақиқа ичида ресторан ўз ўқи атрофида тўлиқ айланади ва ташриф буюрувчилар  шахарнинг ажойиб манзарасидан завқланишлари мумкин. Ресторанда миллий ва европа таомлари ҳамда турли хилдаги ичмликлар тортилади. 

    Ресторанга ташриф буюрувчилар бу ернинг рамзий ичимлигига айланган “Осмонўпар” махсус коктейлини таьтиб кўришлари мумкин. 

    Ресторан ва экскурсия учун якка ва гурух буюртмалари 235-06-85, 235-80-34 ва 235-85-34 телефонлари буйича қабул қилинади

    Рестораннинг иш вақти соат 10:00 дан23:00 гача (ресторанга кириш 20:00 гача).

    Дам олиш куни — душанба

 

    Биз сизнинг ташрифингиздан доимо мамнунмиз!

    “Koinot” restorani ma’muriyati