A
x up auto down

Nizomi

“РРТМ” ДУК Жисмоний ва юридик

шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш хизмати тўғрисида

НИЗОМ

____________________________________________________________________________

 

1. Умумий қоидалар

 

1.1 Мазкур Низом, “Радиоалоқа, радиоэшиттириш ва телевидения маркази” давлат унитар корхонаси марказий аппаратининг ташкилий тузилмасига киритилган Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш хизматининг фаолиятини мувофиқлаштиради.

1.2. Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш хизмати (кейинги ўринда – Хизмат) ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва Қонунлари, соҳага оид Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармон, Қарор ва Фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва фармойишлари ҳамда бошқа қонунчилик ва норматив ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги буйруқ, фармойиш ва топшириқлари, “Радиоалоқа, радиоэшиттириш ва телевидения маркази” давлат унитар корхонаси (кейинги ўринда – Корхона)нинг Устави, буйруқ, фармойишлари ва бошқа топшириқлари ҳамда мазкур Низомга асосан юритади.

1.3. Хизмат тузилмаси ва штати ўрнатилган тартибда тасдиқланган штат жадвалига мувофиқ белгиланади.

1.4. Хизмат “Радиоалоқа, радиоэшиттириш ва телевидения маркази” давлат унитар корхонаси Бош директори ва унинг ўринбосарларига бўйсунади.

1.5. Хизмат бошлиғи ва Хизматнинг бошқа ходимлари ўрнатилган тартибда лавозимга Корхона Бош директори буйруғига биноан тайинланадилар ва озод этиладилар.

1.6. Хизмат ходимларининг лавозим йўриқномалари Корхона Бош директори томонидан тасдиқланади.

 

2. Асосий вазифалар

 

2. Хизматнинг асосий вазифалари қуйидагилардир:

2.1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг электрон қабулхоналари, Ягона интерактив давлат хизматлари порталлари орқали ҳамда Корхонага ёзма ва оғзаки келиб тушаётган мурожаатлар билан қонунчиликда белгиланган тартибда ишлашни ташкил қилиш.

2.2. Корхонага келиб тушган мурожаатларни қайд этиб бориш, назорат варақалари ва ҳисоботларини юритиш, уларнинг белгиланган тартибда ва муддатларда кўриб чиқилишини ва тегишлийлиги бўйича Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига маълумот тақдим этиб борилишини таъминлаш, мурожаатлар билан ишлашни таҳлилларини олиб борилишини таъминлаш.

2.3. Мурожаатларни тегишли хизмат, бўлим ва ҳудудий бўлинмалар билан жойига чиқиб ўрганилишини ташкил этиш, белгиланган муддатларда сифатли кўриб чиқилиши, ўрганиш далолатномалари, маълумотномалари ва ўрганиш натижалари бўйича тегишли ҳужжатларни расмийлаштирилишини таъминлаш, ўрганиш ҳужжатларига асосланган ҳолда жавоб хатларини тайёрлаш, назоратдан олинишини таъминшлаш ва мурожаатлар билан ишлаш базасини юритиш.

2.4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг электрон қабулхоналари ҳамда Ягона интерактив давлат хизматлари порталлари орқали келиб тушган мурожаатлар бўйича тегишли маълумотлар, жавоблар ва бошқа ҳужжатларга асосланган ҳолда жавобларни порталларга жойлаштириш, электрон ҳужжатлар юритилишини таъминлаш.

2.5. Мурожатлар таҳлилларига асосланган ҳолда тегишли хизмат, бўлим ва бўлинмалар билан бирга Радиоалоқа, радиоэшиттириш ва телевидения хизматларини кўрсатиш соҳасини янада ривожлантириш лойиҳаларини ишлаб чиқаришга таклифлар киритиш.

2.6. 2014 йил 3 декабрда ЎРҚ-378-сон билан амалга киритилган Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуни ижросини таъминлаш.

2.7. Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 27 октябрдаги 366-сон қарори билан амалга киритилган Вазирлик ва идоралар, хўжалик бирлашмалари раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши раиси, вилоятлар, шаҳар ва туманлари ҳокимларининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонун талабларини сўзсиз бажариш юзасидан жавобгарлиги тўғрисида”ги Қарори ижросини таъминлаш.

2.8. 1996 йил 26 апрелда ЎРҚ-221-I-сон қарор билан амалга киритилган “Истемолчилар хуқуқини химоялаш” тўғрисидаги Қонуни талабларини бажариш.

2.9. Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Қарорлари, соҳага оид Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармон, Қарор ва Фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарор, фармойиш, топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологияларини ривожлантириш вазирлигининг буйруқ, фармойиш, топшириқлари, корхона буйруқ, фармойиш, топшириқларини ижросини таъминлаш.

2.10. Корхонага юқори ташкилотлардан, корхонанинг рахбарлари қабулига келган жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг электрон қабулхоналари ҳамда  Ягона интерактив давлат хизматлари порталлари орқали келиб тушаётган жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари (кейинги ўринларда - мурожаатлар) билан белгиланган тартибда ишлашни ташкил қилиш.

 

3. Ташкилий структура

 

3.1. Хизмат тузилмаси ва штати ўрнатилган тартибда тасдиқланган штат жадвалига мувофиқ белгиланади.

3.2. Хизматга хизмат бошлиғи раҳбарлик қилади.

3.3. Хизмат “Радиоалоқа, радиоэшиттириш ва телевидения маркази” давлат унитар корхонаси Бош директори ва унинг ўринбосарларига бўйсунади.

3.4. Хизмат бошлиғи ва Хизматнинг бошқа ходимлари ўрнатилган тартибда лавозимга Корхона Бош директори буйруғига биноан тайинланадилар ва озод этиладилар.

3.5. Хизмат ходимларининг лавозим йўриқномалари Корхона Бош директори томонидан тасдиқланади.

 

4. Функциялар

 

4. Хизмат юклатилган вазифаларни бажариш учун ўрнатилган тартибда қуйидаги функцияларни амалга оширади:

4.1. Корхонага келиб тушган барча мурожаатларни қабул қилиш, уларни рўйхатга олиш ва расмийлаштириш, тегишли бўлимлар, хизматлар ва Радиотелеузатиш марказларига хамда манзилларга жўнатиш, тегишли нусҳаларини доимий сақланишини таъминлаш, ҳужжатлар йиғмажилдлари номенклатурасини тузиш ва уларни шакллантириш, ҳужжатларни идоравий архивга топширишга тайёрлаш ва архивлаш.

4.2. Корхонага келиб тушадиган мурожаатларни ўз вақтида рўйхатдан ўтказиш, ижрочиларга етказиб бериш ва белгиланган тартибда кўриб чиқилишини назорат қилиб бориш.

4.3. Мурожаатда кўтарилган масалалар ҳал этилган ёки этилмаганлиги бўйича таҳлил олиб бориш.

4.4. Мурожаатлар билан ишлашда Корхона ва ҳудудий РТУМларда аниқланган камчиликлар юзасидан масъул раҳбарларга қатъий интизомий жазо чоралари кўриш ҳақида Корхона раҳбариятига таклиф киритиб бориш.

4.5. Электрон ҳужжат алмашув тизимидан фойдаланган ҳолда иш юритишни ташкил этиш;

4.6. Мурожаатлардаги масалалар бўйича Корхона ва ҳудудий РТУМларда семинарлар ва ўқув-тренингларни ташкил этиш бўйича рахбариятга таклифлар кириш.

4.8. Корхонада ижро интизомини ўрганиш бўйича Ишчи гуруҳ ўрганишларида мурожаатлар масалалари юзасидан иштирок этиш.

4.9. Мурожаатни кўриб чиқиш учун асоссиз равишда бошқа давлат органларига ўтказиш ёхуд қарорлари ёки ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилинаётган органларга ёки мансабдор шахсларга юборилишининг олдини олиш.

4.10. Корхона Бош директори ва ўринбосаралар томонидан Корхона бош бўлинмасида фуқаролар мурожаатларини қабул қилишда ҳамда жойларда ўтказиладиган сайёр йиғилишларини ташкил этишда бевосита иштирок этиш.

4.11. Зиммаларига юклатилган вазифаларни бажариш, меҳнатни муҳофаза қилиш ва техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш.

4.12. Корхонанинг ички тартиб қоидаларига қатъий риоя қилиш.

4.13. Корхона таркибий бўлимлар, хизматлар ҳамда радиотелеузатиш марказларида мурожаатлар билан ишлашни ташкил этишда услубий қўлланмаларга асосан амалий ёрдам бериш.

4.14. Ўз навбатида корхона Бош директорига тақдим этган ҳолда мурожаатларни ижро муддатларига риоя қилиниши тўғрисида маълумотнома тайёрлаш.

4.15. Юклатилган вазифаларни бажарилишини таъминлашда Корхонанинг тегишли хизмат ва бўлинмалари билан ҳамкорликда иш юритиш.

4.16. Мурожаатлар картотекаларини юритиш.

4.17. Ҳужжатларни идоравий архивда сақлаш учун тайёрлаб, топширилишини таъминлаш.

4.18. E-хат (эл.почта) ва электрон почта йўриқномалари талаблари асосида мунтазам мурожаатларни бажарилишини назоратини амалга ошириш.

 

5. Ҳуқуқлар

 

5. Хизмат зиммасига юклатилган вазифа ва функциялар ҳамда мажбуриятларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

5.1. Мурожаатлар билан ишлаш фаолиятини ва ушбу йўналиш бўйича масалаларни такомиллаштириш юзасидан Корхона раҳбариятига таклифлар бериш.

5.2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг электрон қабулхоналарининг ҳамда Ягона интерактив давлат порталлари орқали келиб тушаётган ҳужжатлар жамланадиган бўлинма (блок)лардан тўлақонли фойдаланиш.

5.3 Корхонанинг таркибий бўлим, хизматлари бошлиқлари, ҳудудий РТУМ директорлари, мурожаатлар билан ишлаш учун масъул шахслардан хизмат функцияларидан келиб чиққан ҳолда мурожаатлардаги масалаларга тегишли ҳужжатлар, маълумотларни сўраб олиш, шунингдек, мурожаатлар билан ишлашда камчилик ва масъулиятсизликларга йўл қўйилган тақдирда улардан тушунтириш хатларини талаб қилиш.

5.4. Заруратга кўра мурожаатларни кўриб чиқиш учун Корхона Бош бўлинмаси ва ҳудудий РТУМлардан тегишли масъул ва мутахассисларни жалб қилиш.

5.5. Ҳизмат фаолиятига тааллуқли ишлар бўйича ўрнатилган тартибда тегишли корхона ва ташкилотлар билан ёзишмаларни олиб бориш.

5.6. Корхона йиғилишларида, мажлисларида ва бошқа тадбирларида қатнашиш.

5.7. Иш берувчи томонидан тасдиқланган штатлар жадвалида белгиланган миқдорда иш ҳақини олиш, шунингдек меъёрий ҳужжатлар (жамоа шартномасига)га мувофиқ қўшимча мукофотланиш ва моддий рағбатлантирилиш.

5.8. Қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда ижтимоий таъминот олиш.

5.9. Белгиланган тартибда меҳнат таътилларидан ва бошқа имтиёзлардан фойдаланиш.

5.10. Мурожаатлар билан ишлашга тааллуқли бўлган масалалар бўйича ўз ваколати доирасида бошқа корхона ва ташкилотларда корхона номидан вакил бўлиш.

5.11. Мурожаатлар билан ишлаш бўйича корхона ҳисобидан ўз касбий малакаларини ошириш.

5.12. Мурожаатлар билан ишлаш амалий – функционал мажбуриятларига дахлдор бўлган ташкилий хужжатларни имзолаш.

5.13. Ушбу Низом билан белгиланган Хизмат фаолиятига тегишли вазифаларни бажаришда корхонанинг таркибий бўлимлар, хизматлар ҳамда радиотелеузатиш марказлари билан ҳамкорликда ишлаш.

5.14. Ўз хизмат мажбуриятларини бажаришда корхонада мавжуд компьютер ва оргтехника воситаларидан ўрнатилган тартибда фойдаланиш.

5.15. Хизмат ўрнатилган тартибда қонун ҳужжатларига ва Корхонанинг ички ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

 

 

6. Жавобгарлик

 

6. Хизмат қуйидагиларга жавобгардир:

6.1. Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари ва норматив ҳужжатлар шартларини бузганлигига, Корхонанинг қарор, буйруқ ва фармойишларини бажармаганлигига.

6.2. Хизмат фаолиятини юритиш қоидалари бузилишига ҳамда мазкур Низомда қайд этилган вазифа ва функцияларни бажармаганлигига.

6.3. Хавфсизлик техникаси, меҳнат муҳофазаси ва ёнғиндан сақланиш қоидаларига риоя қилинмаганлигига, ички тартиб-қоидалар, меҳнат интизоми ва меҳнат шартномаси талаблари бажарилмаганлигига.

6.4. Махфий сирларига эга бўлган, шунингдек Корхона мақоми ва обрўйига путур етказиши мумкин бўлган маълумотларни тарқатганлигига.

6.5. Мурожаатларни қабул қилиш ва кўриб чиқишни қонунга хилоф равишда рад этилиши, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларига зид қарор қабул қилинишига.

 

 

7. Ўзаро муносабатлар

 

7.1. Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш хизмати бошлиғи ўрнатилган тартибда меҳнат фаолияти билан боғлиқ бўлган корхона ва ташкилотлар, Корхонанинг бўлим ва хизматлари ҳамда худудий радиотелеузатиш марказлари билан ўзаро хамкорликда иш олиб боради.