Новости предприятии

“Кадринг баланд булсин, Она тилим!” мавзуида давра сухбати утказилди

Blog Single

21 октябрь – ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганига 32 йил тўлганлиги ҳамда “Ўзбек тили байрами куни” муносабати билан,  Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш маркази ўқитувчилари билан ҳамкорликда “Қадринг баланд бўлсин, Она тилим!” мавзуида давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирда "РРТМ" ДУК марказий аппарати бўлимлари ходимлари бевосита, шунингдек, ҳудудий радиотелеузатиш маркази раҳбар ва ходимлари видеоконференсалоқа кўринишида иштирок этишди.

Давра суҳбати аввалида "РРТМ" ДУК техник директори М.Тургунов тадбир иштирокчиларни 21-октябрь "Ўзбек тили байрами" куни билан табриклаб, "РРТМ" ДУКда давлат тилини ривожлантириш йўналишида олиб борилаётган ишлар, хусусан, иш юритиш тизими тўлиқ давлат тилида йўлга қўйилганлиги, корхона ходимлари мунтазам равишда давлат тилини билиш даражаси бўйича сертификатларни олиш бўйича тест синовларида иштирок этиб келаётганлиги, шунингдек, Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш маркази ҳамда унинг ҳудудлардаги филиалларига доимий равишда ўқиш учун юборилаётганлиги тўғрисида маълумотлар берди.

Ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш маркази ўқитувчилари Қ.Абдурасулов ва Г.Исабоевалар ўзбек тили тўғрисида тарихий маълумотларини баён этиб, охирги беш йилда ўзбек тилини давлат тили сифатида мақоми мустаҳкамлаш борасида олиб борилган ишлар тўғрисида батафсил маълумотлар бериб ўтдилар.

Шунингдек, тадбир давомида ходимларнинг қизиқтирган саволларига жавоб бердилар ва шу каби тадбирлар фақат байрам куни эмас балки йил давомида бошқа вақтларда ҳам ўтказилиши келишиб олинди.

Дарҳақиқат, "тилга эътибор - элга эътибор" демакдир, зotan o'zbek tili bizning milliy qadriyatimiz va merosimizdir va xalqimizni ma'naviy boyligidir.

 

Поделиться:

Релевантные статьи: