Новости предприятии

9 апрель – Сохибкирон Амир Темур таваллуд топган кун

Blog Single

Ҳар сафар “Куч – адолатда” деган даъват сўз янграганда эрта тонгда қуёш ярқ этиб чиққандагидек бутун вужудимиз қайтадан уйғонади. Бу ёқимли ҳис-туйғу узоқ вақт онгу шууримизда сақланиб туради. Қонунлар устуворлигига ишора қилади. Баъзида сўна бошлаган қалб чўғларига ҳам аланга беради...

Босқинчилик, хунрезликлар ҳаддан ташқари авж олган, инсон ҳақ-ҳуқуқлари поймол бўлиб ётган ўша замон учун Амир Темурнинг “Куч – адолатда” шиори билан кириб келиши ва ўз салтанатида адолат вазири лавозимини таъсис этиши инсон қадр-қимматига бўлган эътиборнинг юқори поғонага кўтарилишига асос солган. Унинг “Ҳар мамлакатда адолат эшигини очдим, зулму ситам йўлини тўсдим”, деган васиятлари нафақат ўша замон ҳамжамияти учун, балки бугунги кун ва келажак авлод учун ҳам ибратлидир.

Конституция тушунчаси аслида Амир Темурнинг тузукларидан бошланиб, Европага илк бор Францияда Декларация сўзи билан кириб борган. Ва кейинчалик Конституция сўзига айланиб, жаҳон амалиётига кирган.

Бу фикримизнинг нақадар ҳақиқатга яқинлигини рус олими Дмитрий Логофетнинг қуйидаги фикрларидан ҳам билиш мумкин: “Оврўпо конституция ҳақида тушунчага ҳам эга бўлмаган бир даврда ана шу Соҳибқироннинг давлатида конституцион қонунлар мажмуаси – Тузук мавжуд ва амалда бўлган”.

Дарҳақиқат, Соҳибқирон Амир Темур бобомизнинг “Қаерда қонун ҳукмронлик қилса, ўша ерда адолат ва ҳақиқат бўлади” деган ўгити шарқона ҳуқуқий давлат қуришнинг энг муҳим шарти ва асоси бўлиб хизмат қилади. Зеро, қонун устувор бўлган, адолат ва ҳақиқат қарор топган жамият мудом юксакликка бўй чўзаверади.

Поделиться:

Релевантные статьи: