Restoran

Тошкент шахрининг энг баланд иншооти бўлмиш Тошкент телеминораси 1985-йилнинг 15-январида фойдаланишга топширилган. Ушбу миноранинг
100 метр баландлигида Томоша майдончаси, 105 ва 110 метр баландлигида “Коинот” ресторанининг 2 та, яъни “Мовий” ҳамда “Алвон” заллари жойлашган. Энди ушбу томоша майдончаси ва ресторан тўғрисида қисқача маьлумот берамиз.

 

Баландлиги 375 метр бўлган Тошкент телеминорасининг томоша майдончаси ва ресторанига ташриф буюриш учун шахсни тасдиқловчи хужжатни тақдим этган ҳолда белгиланган талабномани расмийлаштириш хамда кириш чиптасини харид қилиш зарур. Чипталар катталар учун 15 000 сўм, болалар (7 ёшдан 16 ёшгача) учун 7 500 сўм

Дунёнинг буюк минораларида мавжуд бўлгани каби Тошкент телеминорасининг кузатув майдончаси ва ресторанига Германиянинг “Тyssen Krupp” фирмасида ишлаб чиқарилган тезлиги 1 сонияда 4 метрни ташкил қилувчи учта лифтлар орқали чиқилади.

Хозирги кунда телеминорага ташриф буюрувчиларга “Коинот” ресторанинг“Мовий” залихизмат кўрсатмоқда. Ресторанинг ўзига хос жихати шундаки, унинг платформали ери минора атрофида айланади. 45 дақиқа ичида ресторан ўз ўқи атрофида тўлиқ айланади ва ташриф буюрувчилар шахарнинг ажойиб манзарасидан завқланиши мумкин. Ресторанда миллий ва европа таомлариҳамда турли хилдаги ичмликлар тортилади. Барча иссиқ овқатлар, техник хавфсизлик нуқтаи-назаридан,телеминоранинг энг қуйи қисмида жойлашган ошхонада тайёрланади ва махсус лифт орқали ресторан залига етказиб берилади.

Ресторанга ташриф буюрувчилар бу ернинг рамзий ичимлигига айланган “Осмонўпар” махсус коктейлини таьтиб кўришлари мумкин. У Сосa-Cоlа, қахвали ичимлик, минерал сув, “Самарқанд” балзами ва кўпиртирилган тухум оқидан тайёрланади.

Айни пайтда “Коинот” ресторанинг иккта залларидан бири яъни “Алвон” зали Реконструксия килинмоқда.

Ресторан ва экскурсия учун якка ва гурух буюртмалари 235-06-85, 235-80-34 ва 235-85-34 телефонлари буйича қабул қилинади

Рестораннинг иш вақти соат 1000 дан 2300 гача (ресторанга кириш 2000 гача).

Дам олиш куни — душанба

 

Биз сизнинг ташрифингиздан доимо мамнунмиз!

“Koinot” restorani ma’muriyati