Raqamli televidenie

Ҳозирги даврда, Ўзбекистон Республикаси, дунёнинг кўпгина ривожланган давлатлари қаторида, ер устки аналог телевидениесидан DVB-T(Digital Video Broadcasting-Terrestrial) стандартидаги ер устки рақамли телевидениеси ўтишни давом эттирмоқда.

2008 йилнинг сентябрида “РРТМ” ДУК да Тошкент ва Бухоро шаҳарларида рақамли телевидение ускуналарини синовдан ўтказиш ишлари ташкиллаштирилди. 2009 йил октябр ойидан бошлаб, Тошкент ва Бухоро шаҳарларида “Ўзбекистон”, “Ёшлар”, “Тошкент”, “Спорт” каби тўртда давлат дастурларидан жамланган дастурий пакетини трансляцияси бўйича аҳолига рақамли телевидения хизматларини кўрсатиш бошланди. 2010 йил 16 июнда Тошкент шаҳрида DVB-T стандартидаги рақамли телевидение орқали тарнсляция қилинадиган теледастурларнинг сони 25 тагача етказилди, 2010 йил 18 декабрда эса бу кўрсатгич 36 та теледастурга кўпайди. 2010 йил сентябридан бошлаб Самарқанд шаҳрида ҳам рақамли телевидения ускуналарини синовдан ўтказиш ишлари ташкиллаштирилди
Ҳукуматнинг “2010 йилда мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2011 йилда ривожланишнинг асосий йўналишларига бағишланган” 2011 йил 21 янвадаги мажлисида, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов ўзининг нутқида, Ўзбекистон ҳамдўстлик давлатлари ичида биринчи бўлиб, 2015 йилда тугатилиши режалаштирилган рақамли ва кенгформатли телевидениега тўлиқ ўтиш дастури амалга оширилаётганлигини таъкидлаб ўтди.

2011 йил январ ойида “Нукус РТСга рақамли телеузатгични етказиш ва ўрнатиш” лойиҳаси бўйича рақамли телеузатгич жамланмаси олинди ва Нукус шаҳрига етказилди. “РРТМ” ДУК мутахассислари томонидан “Роде Шварц” компаниясида ишлаб чиқарилган ушбу рақамли телеузатгич ўрнатилди. 2011 йил март-апрель ойларида Ургенч ва Нукус РТСлари учун 2 кВТ қувватли рақамли телеузатгич ва “Катрайн” компаниясида ишлаб чиқарилган зарур антенно-фидер мосламалари олинди. 2011 йил 26 апрелда Ургенч РТСда рақамли телеузатгичларни тест режимидаги эксплуатацияси бошланди, 2011 йил 30 апрелда эса Нукус РТСда бошланди. Айни пайтда бу радиотелевизион станциялари очиқ форматда 12 та теледастурларни рақамли форматдаги трансляциясини амалга оширмоқдалар.

2011 йил июль-август ойларида Андижон ва Одамтош РТСларига “Inverson Technoloqies SA” компанияси билан тузилган шартнома бўйича “NEC” компаниясининг иккита янги рақамли телеузатгичлари олиб келинди ва ўрнатилди. Бу иккита телеузатгичлар Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 20 йиллиги арафасида 2011 йил 24 август куни тест режимида эксплуатацияга туширилди. Айни пайтда бу радиотелевизион станциялари очиқ форматда 12 та теледастурларни рақамли форматдаги трансляциясини амалга оширмоқдалар.

2011 йил 29 ноябр куни Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 19 йиллиги байрами арафасида тантанали равишда МДҲ давлатлари ичида биринчи бўлиб HD- “Uz.HD” (юқори сифатли телевидения) форматида телеканалларни ер устки узатиш эксплуотацияси туширилди.

Юқори сифатли телевидение (анг. Hiqh-Definition, қисқача HDTV) – бу юқори сифатли телевизион узатиш стандартларини мажмуаси, замонавий стандартларда энг асосийси фойдаланадиган ранг ва овозни замонавий рақамли стандартлар бўйича кодланадиган юқори сифатли тасвирни жойланиши. Бундан ташқари, юқори сифатли телевидениеда тасвир ва овозни узатишда видео ва овоз кўрсатгичларини ихчамлаштирилган тўлқинга асосланган рақамли технологиялардан фойдаланилади.

Охирги йилларда қабул қилинган стандартлар натижасида Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясида телерадиоузатишнинг мустаҳкам, замонавий ишлаб чиқариш-технологик базаси яратилди. Замонавий ахборот-коммуникацион технологияларини қўллаган ҳолда телерадиодастурларни тарқатишни қабул қилиш ва узатиш тизимини реконструкцияси амалга оширилди. Ишлаб чиқариш ва телерадиодастурларини шакллантириш жараёнида замонавий рақамли ускуналар ва медиатехнологиялар қўлланилмоқда. Юқори сифатли теледастурларни ишлаб чиқариш имкониятларни берадиган замонавий рақамли техника ва технологиялари билан жиҳозланган Ўзбекистон МТРК Медиамарказини қурилиши якунланди.

HD форматидаги “Uz/HD” телеканали Ўзбекистон МТРК Медиамаркази имкониятларидан кенг ва самарали фойдаланиш мақсадида ташкил этилган. “Uz/HD” телеканалининг эфири Ўзбекистон МТРК “O‘zbektelefilm” ДУК ва мустақил телеканаллар томонидан яратилган Ўзбекистоннинг табиий ва тарихий обидалари, санъати, тарихи, маданиятининг барча тармоқларини тарғиб этувчи ҳужжатли, илмий-оммабоп, соҳавий кўрсатувлардан иборат бўлган энг яхши дастурлар билан тўлдирилади.

Бу каналдаги телеузатувлар сутка давомида амалга оширилади. Телеузатувлар тартиби ҳар ҳил синфдаги тамошабинларнинг (ёши, миллати ва ижтимоий келиб чиқиши) манфаатларидан келиб чиққан ҳолда ташкиллаштирилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 20 августдаги ПҚ 1394-сонли “Ўзбекистон Республикасида рақамли телерадиоэшиттиришга ўтиш масалалари бўйича Муассасалараро ишчи гуруҳ тузиш ҳақида”ги Қарорига мувофиқ, шунингдек радиочастота спекторидан фойдаланишни самарасини ошириш ва рақамли форматдаги телеэшиттиришга босқичма-босқич ўтиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 17 апрелдаги ПҚ-1741-сон “Ўзбекистон Республикасида рақамли телеэшиттиришга ўтишнинг техник ва технологик Давлат дастури ҳақида”ги Қарори қабул қилинди.

Ушбу Қарор билан Ўзбекистон Республикасида рақамли телеэшиттиришга ўтишнинг техник ва технологик Давлат дастури тасдиқланган бўлиб, бу дастур: рақамли телеэшиттириш борасидаги ҳуқуқий-меъёрий базани такомиллаштиришни, 2017 йил охиригача аҳолига рақамли телекўрсатув хизматларидан кенг фойдаланиш имкониятларини тақдим этадиган рақамли телеэшиттиришга республикада икки босқич билан ўтишни (2012-2015 йиллар– 1-босқич, 2016-2017 йиллар– 2-босқич), аналог телеэшиттиришларни босқичма-босқич рақамли эшиттиришга ўтказиш орқали ер устки рақамли телевизион эшиттиришларни модернизация қилиш ва келгусида янада ривожлантиришни, янги хизмат турларини, шунингдек интерфаол ва мобиль телеузатишни тадбиқ этишни, маҳаллий ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва аҳолини рақамли телеэшиттириш сигналларини қабул қилувчи замонавий ускуналар билан таъминлаш ва ҳоказоларни назарда тутади.

Мазкур Қарор амалга оширилиши натижасида ер устки рақамли телеэшиттиришлар тизимини республиканинг барча ҳудудларида тадбиқ этиш ва ривожлантиришга хизмат қилади.

Тошкент шаҳри, Бухоро, Самарқанд, Хоразм, Андижон, Қашқадарё вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасида ўрнатилган рақамли узатгичлар қаторида 2012 йил Навоий, Сурхондарё, Сирдарё ва Фарғона вилоятларида ҳам рақамли телевизион узатгичлар ўрнатилиб эксплуатацияси йўлга қўйилди. Шу билан Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг 42 % сифатли рақамли сигнал билан таъминланди.

2013 йилда мамлакатимиз ҳудудида рақамли телеэшиттиришни қамров доирасини кенгайтириш ва ривожлантириш ишлари давом эттирилди. Тошкент вилоятидаги Ангрен РТС ва Бекобод РТСларида, Фарғона вилоятида Сох РТСда, Хоразм вилоятида Питнак РТСда ва Жиззах вилоятида Қўйтош РТСларида рақамли телеузатгичларнинг комплекси ишга туширилиши натижасида Ўзбекистон Республикасида аҳолини рақамли телеэшиттириш билан таъминланишини қамров доираси 45 % га етди. Бундан ташқари, биринчи маротаба Тошкент шаҳрида DVB-T2 янги форматдаги рақамли телеэшиттириш тажриба зонаси ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси аҳолисини 45 %ни қамраган 12 каналли ижтимоий рақамли теледастурлар пакетига “Madaniyat va ma’rifat”, “Dunyo bo ‘lab”, “Bolajon”, “Kinoteatr”. “Oilaviy”. “Diyor” ва “Navo” давлат теледастурлари киритилди ва тарқатилмоқда.

Эндиликда ушбу ижтимоий рақамли теледастурлар пакети қуйидаги давлат дастурларидан иборат: “O‘zbekiston”, “Yoshlar”, “Sport”, “Toshkent”, “Dunyo bo‘ylab”, “Madaniyat va ma’rifat”, “Bolajon”, “Kinoteatr”, “Navo”, “Oilaviy”, “Diyor” ва “UZ-HD SD format”.

Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникацион технологиялар давлат қўмитасининг “Вилоятлар телевизион дастурларини ижтимоий рақамли телекўрсатувлар пакети таркибига киритиш хақида”ги фармойишида берилган топшириқларни амалга ошириш борасида айни пайтда рақамли телевизион узаткичлар ўрнатилган ва эксплуатацияга қўйилан қуйидаги вилоятларнинг дастурлари киритилган: Хоразм вилояти ТРК (Телерадиокўрсатувлари); Қорақалпоғистон ТРК; Бухоро вилояти ТРК; Навоий вилояти ТРК; Қашқадарё вилояти ТРК; Бухоро вилояти ТРК; Сурхондарё вилояти ТРК; Самарқанд вилояти ТРК; Жиззах вилояти ТРК; Андижон вилояти ТРК; Наманган вилояти ТРК ва Фарғона вилояти ТРКлари.

Республикада рақамли телеэшиттиришларни жорий этиш ишларини давом эттириш мақсадида, 2013 йил 18 ноябрда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасининг 2014 йилга мўлжалланган Инвестиция дастурлари ҳақида”ги Қарори қабул қилинган. Мазкур Қарорга мувофиқ 2014 йилда 2,5 млн АҚШ долларига тенг бўлган маблағлар ҳисобига Наманган вилоятидаги Нурабад РТС, Фарғона вилоятидаги Фарғона РТС ва Сурхондарё вилоятидаги Учқизил РТСларда рақамли телевизион узатгичлар ўрнатилиш ва эксплуатацияга киритиш натижасида Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг 50 % ни сифатли рақамли сигнал билан таъминлаш режалаштирилган.

Рақамли сигналларни узатиш MPEG-4 форматида амалга оширилади. Рақамли телеэшиттиришлар бўйича пуллик хизматлар кўрсатиш “РРТМ” ДУК таъсисчилигида “UZDIGITAL TV” масъулияти чекланган жамият орқали амалга оширилиши ташкиллаштирилган. 2010 йил 21 июнда “UZDIGITAL TV” МЧЖ телекўрсатувларни тарқатиш учун лицензия олган бўлиб, ҳозирда абонентларни пуллик рақамли телеэшиттириш тизимига улашни амалга оширмоқда. “UZDIGITAL TV” МЧЖ хизматларига уланиш бўйича батафсил маълумотларни www.uzdtv.uz расмий сайтидан олиш мумкин.

Raqamli televideniye abonent qurilmasi

«TELMAX ELEKTRONIKS» IChK MChJ tomonidan DVB-T standartidagi yer usti raqamli televideniye abonent qurilmalarini (Set-Top-Box) ishlab chiqarish yo‘lga qo‘yildi.

DVB-T standartidagi yer usti raqamli televideniye abonent qurilmalaridan (Set-Top-Box) foydalanish qo‘llanmasi:
Yuklab oling (3 Mb)

DVB-T1000 MP4
abonent qurilmasi

Qanday ulanish mumkin

Efirda raqamli televideniyeni ko‘rish uchun raqamli televideniye abonent qurilmasini sotib olish va uni televizorga ulash kifoya. Shuningdek DMV diapazonidagi antenna ham zarur. Bu oddiy xona antennasi yoki tashqi antenna bo‘lishi mumkin. Ko‘p hollarda xona antennasi ham sifatli qabul qilishni ta’minlaydi.

Raqamli televideniya hizmatlari uchun to’lovlarni amalga oshirish uchun quyidagi ssilkani bosishingiz lozim To‘lov usullari.

RRTM DUK mutaxassislari tomonidan DMV diapazonidagi maxsus tashqi antenna ishlab chiqildi va zarur bo‘lgan hollarda abonentlarga o‘rnatilmoqda.
Raqamli televideniye xizmatlariga abonentlarni ulash punktlarida ulanish mumkin.

Shartli kirish yo‘li

Shartli abonent kirish yo‘li tizimi (TV-kanallarni shifrlash) Gollandiyaning “IRDETO” kompaniyasi tomonidan taqdim etilgan. Hozirgi kunda raqamli televideniye signallari efirga TV-kanallarni shifrlamasdan uzatilmoqda.

Bizga murojaat shakli orqali xabar yuborsangiz yoki +998 71 129-90-00 telefon raqamiga qo‘ng‘iroq qilsangiz, Sizni qiziqtirayotgan barcha ma’lumotlarni olishingiz mumkin.

….