Huquqshunoslar hulosasi

“РРТМ” ДУКнинг Юридик хизмати томонидан Шартномаларга ҳуқуқий ҳулоса беришда амалга ошириладиган ишлар мажмуи

“РРТМ” ДУКнинг юридик хизмати томонидан Корхона билан бошқа ҳўжалик юритувчи субъектлар ўртасидаги шартномалар лойиҳаларини, шунингдек тегишли шартномаларни тузиш ва бажариша алоқаси бўлган бошқа ҳужжатларни ҳуқуқий экспертизадан ўтказади.
Ўзбекистон Республикасининг “Ҳўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунининг 21-моддаси асосида, Қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам иш ҳақи миқдорининг 200 (икки юз) бараваридан ортиқ суммадаги хўжалик шартномалари юридик хизматининг хулосасидан кейингина тузилади.
Шартномаларни ҳуқуқий экспертизасини амалга ошириш учун зарур бўлган хўжалик юритувчи субъектларнинг таъсис ҳужжатлари ва унинг фаолияти билан боғлиқ бўлган бошқа ҳужжатларнинг (гувоҳнома, лицензия ва бошқалар) асл нусхалари (лозим даражада тасдиқланган кўчирма нусхалари) ҳуқуқий экспертизадан ўтказилади.
Экспертиза предмети бўлиб Шартнома лойиҳасининг амалдаги қонун ҳужжатлари меъёрларига мувофиқлигини ўрганиш, уни ҳуқуқий расмийлаштиришнинг тўғрилиги ва тарафларнинг ушбу Шартномани тузишга ваколатлари ҳисобланади.
Шартномаларни ҳуқуқий экспертизадан ўтказилишида қуйидагилар ўрганиб чиқилади:
таъсис ҳужжатларида назарда тутилган фаолиятни амалга оширишга ваколатли ҳамда бундай фаолиятни амалга оширишга барча зарур рухсатномаларга эгалиги;
шартномани имзолаётган шахслар бунга лозим даражада расмийлаштирилган тўлиқ ваколатга эгаликлари;
Шартнома лойиҳаси Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ тузилганлиги, Шартнома шартлари қонун ҳужжатларининг шундай битимларга қўйилган талабларига жавоб бериши каби ҳолатлар ўрганиб чиқилади.
Экспорт ва импорт шартномаларининг ҳуқуқий экспертизаси, “Ўзбекистон Республикаси Ташки иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигида Ўзбекистон Республикаси хўжалик субъектлари томонидан тузиладиган экспорт контрактлари(шартнома ва битимлар)ни рўйхатга олиш ва импорт контрактлар(шартнома ва битимлар)ни экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисида Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси Ташки иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Молия вазирлиги ва Давлат божхона қўмитасининг 2006 йил 30 июндаги қўшма қарорига мувофиқ ўтказилади.