DVB-T2 стандартидаги рақамли Телевидение дастурларини узатиб бериш кенгаймоқда.

DVB-T2 стандартидаги рақамли
Телевидение дастурларини узатиб бериш кенгаймоқда.

Ўзбекистон Республикасида рақамли телевидениега техник ва технологик ўтиш Давлат дастури ҳамда “Ўзбекистон Республикаси ер усти рақамли телевидение тармоғини ривожлантириш” инвестицион лойиҳасини амалга ошириш доирасида республика ҳудудларида DVB-T2 стандартидаги рақамли телеузаткичлар ўрнатилмоқда.

Жумладан, 2017 йилнинг 6 март куни Фарғона вилоятидаги Сох ва Ленбург, 13 март куни Сирдарё вилоятидаги Гулистон радиотелевизион станцияларида янги DVB-T2 стандартидаги рақамли телеузаткичлар ишга туширилди ҳамда ҳудудлар аҳолисига очиқ тўплам таркибида давлат телерадиодастурларига қўшимча равишда нодавлат телеканаллар дастурларини ҳам узатиб бериш йўлга қўйилди.
Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикасидаги Тўрткўл радиотелевизион станциясида жорий йилнинг 15 март кунида DVB-T2 стандартидаги рақамли телеузаткич ишга туширилди.