Юксак ҳуқуқий маданият –демократик жамият пойдевори

Юксак ҳуқуқий маданият –демократик жамият пойдевори
“РРТМ” ДУКда 2017 йилнинг 17 март куни Корхона раҳбарияти ва ходимлари иштирокида фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини оширишга ва
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар Стратегиясига бағишланган семинар ўтказилди. Йиғилиш очиқ мулоқот тарзида ўтказилди. Семинарда корхона Бош директори Ғ. Зияев маъруза қилди.

Ҳозирги кундаги ижтимоий ҳаётнинг барча соҳаларидаги ислоҳотларни ҳаётга муваффақиятли татбиқ этишда халққа юридик билимлар бериш, яъни жамиятдаги ижтимоий-ҳуқуқий фаолликнинг зарурий шартлари бўлган демократик тамойилларни кишилар онгига чуқурроқ сингдириш муҳим аҳамият касб этиши, шу боис мамлакатда инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш, ижтимоий ҳаётнинг барча соҳаларини демократлаштириш учун шарт-шароитлар яратиш ва ҳуқуқий давлат асосларини шакллантириш заруриятларидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий
Мажлисининг IX сессиясида “Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш миллий дастури” қабул қилинган. У ҳуқуқий маданиятни юксалтириш механизмининг, аҳолининг ҳуқуқий тарбияси ва таълим тизимини такомиллаштириш орқали кишилар ҳуқуқий онгини юксалтиришнинг асосий жиҳатларини назарда тутади. Шундай қилиб, аҳолининг ҳуқуқий маданиятини кўтариш ва ҳуқуқий тарбиясини яхшилаш бўйича давлат сиёсатини самарали амалга ошириш учун мустаҳкам ҳуқуқий пойдевор яратилди.


Семинар иштирокчилари томонидан 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар Стратегияси мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий, ижтимоий-сиёсий ривожланиши учун муҳим аҳамият касб этишини қайд этиб ўтилди.
Стратегия таркибига ҳаётимизнинг барча сохаларини либераллаштириш ва мамлакатни модернизациялаш бўйича устивор йўналишларини рўёбга чиқаришга, жамият ва давлатнинг тезкор ва ҳар томонлама ривожланишини таъминлаш учун шарт-шароитлар яратишга, мамлакатимизда ўтказилаётган ислоҳотларнинг самарадорлигини тубдан оширишга йўналтирилган тизимли ва комплекс чоралар киритилган. Шу билан бирга Ҳаракатлар Стратегияси Ўзбекистон Республикасининг ахборот-коммуникация тизимини ривожлантиришга қаратилган бир қатор муҳим тадбирларни ҳам ўз ичига олганлиги таъкидлаб ўтилди.
Тадбир иштирокчилари Ҳаракатлар стратегиясининг мамлакат ҳаётидаги муҳим аҳамияти, унинг ижросини таъминлашдаги дастурий вазифалардан тўлиқ хабардор бўлдилар.
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар Стратегияси билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин.
http://www.lex.uz/pages/getpage.aspx?lact_id=3107036