Тошкент телеминорасининг томоша майдончаси ва “Коинот” ресторанига кириш тарифлари прейскуранти қайта тасдиқланди

 

Радиоалоқа, радиоэшиттириш ва телевидение маркази давлат унитар корхонасининг 2017 йил 29 мартдаги 172 – сон буйруғи билан “Тошкент телеминорасининг томоша майдончаси ва “Коинот” ресторанига кириш тарифлари прейскуранти” тасдиқланиб, 2017 йил 1 апрелдан янги прейскурант амалга киритилди.

Мазкур буйруқ билан Тошкент телеминорасига ташриф буюраётган чет эл ва фуқароликка эга бўлмаган шахсларга қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида 16 ёшдан катта Чет эл фуқаролари учун кириш тарифларига 2017 йил 1 апрелдан 1 сентябргача бўлган муддатга 40 фоиз миқдорида чегирма белгиланди.

 

Тошкент телеминорасининг томоша майдончасига ва «Коинот» ресторанига кириш тарифлари

 

т/р Ташриф буюрувчилар тоифаси шартли белги сони тариф
1.

— 7 ёшгача бўлган болалар, шу жумладан чет эл фуқароси болалари;

— иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронлари, уларга тенглаштирилган шахслар;

— иккинчи жаҳон урушидаги меҳнат фронти қатнашчилари;

— “Саҳоват” интернат уйлари қарамоғидагилар, “Мехрибонлик” уйлари тарбияланувчилари ва “Мурувват” болалар интернат уйлари тарбияланувчилари

А бепул
2.

— 7 ёшдан 16 ёшгача бўлган болалар, шу жумладан чет эл фуқароси болалари;

— биринчи ва иккинчи гуруҳ ногиронлари; — пенсионерлар ва меҳнат фахрийлари;

— оддий аскар ва сержантлар таркибидаги лавозимларда муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчилари

B бир кишига 7 500 сўм
3. — 16 ёшдан катта ёшдаги Ўзбекистон Республикаси фуқаролари C бир кишига 15 000 сўм
4. — 16 ёшдан катта ёшдаги чет эл фуқаролари ва фуқароликка эга бўлмаган шахслар* D бир кишига 15 АҚШ доллари *

 

*- Чет эл фуқаролари ва фуқароликка эга бўлмаган шахслар учун тўловлар миллий валютада (сўмда) Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг тўлов амалга оширилаётган кундаги расмий курси бўйича амалга оширилади.

**- Ресторанда овқатланиш бўйича ҳисоб-китоблар «Коинот» ресторани менюсида белгиланган нархлар бўйича амалга оширилади.

Тошкент телеминорасида Ресторан хизмати тўғрисида батафсил маълумот