Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида бўш иш ўринлари ярмаркаси бўлиб ўтади

Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида бўш иш ўринлари ярмаркаси бўлиб ўтади
Жорий йилнинг 24 март куни Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан Тошкент шаҳри ва мамлакатимизнинг барча ҳудудларида ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳаси мутахассислари учун бўш иш ўринлари ярмаркаси ташкил этилади.

Тадбирнинг мақсади компания, ташкилот ва корхоналарга, давлат идораларига замонавий билимларга эга истеъдодли ва истиқболли кадрларни жалб қилиш, ёш мутахассисларга ишга жойлашишда кўмаклашишдан иборат. Ярмаркада ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида фаолият юритувчи 100 та корхона ва муассасалар, шунингдек давлат органлари мавжуд иш ўринлари билан қатнашадилар. Бу йилги ярмаркада ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасида кадр тайёрловчи Тошкент ахборот технологиялари университети, унинг ҳудудий филиаллари, соҳага бириктирилган 72 та академик лицей ва касб-ҳунар коллежларини турли мутахассисликлар бўйича 20 минг нафардан зийод ёшларнинг иштироки кутилмоқда. Меҳнат ярмаркаси Ал-Хоразмий номидаги Тошкент шаҳрида Тошкент ахборот технологиялри университетининг спорт мажмуасида соат 10:00 дан иш бошлайди. Манзил: Амир Темур шоҳ кўчаси, 108-уй).
Шунингдек, меҳнат ярмаркаси бир вақтнинг ўзида юртимизнинг қуйидаги манзилларида бўлиб ўтади:
Самарқанд: ТАТУ нинг Самарқанд филиали (Шоҳруҳ Мирзо кўчаси, 37а-уй)
Фарғона: ТАТУ нинг Фарғона филиали (Мустақиллик кўчаси, 185а-уй)
Қарши: ТАТУ нинг Қарши филиали (Бешкент трассаси 3 км)
Урганч: ТАТУ нинг Урганч филиали (Урганч шаҳри, Ал-хоразмий кўчаси, 110-уй)Нукус: ТАТУ нинг Нукус филиали (Нукус шаҳри, А.Досназаров кўчаси, 74-уй)
Андижон: Андижон ахборот технологиялари касб-ҳунар коллежи (Андижон шаҳри, Лев Толстой кўчаси, 36-уй)
Наманган: Наманган транспорт ва ахборот технологиялари касб-ҳунар коллежи (Наманган шаҳри, 8-март кўчаси, 6-уй)
Бухоро: Жондор ишлаб чиқариш, транспорт ва алоқа касб-ҳунар коллежи (Жондор шаҳри, Маҳмуд Таробий кўчаси, 1-уй)
Жиззах: Жиззах шаҳридаги транспорт ва алоқа касб-ҳунар коллежи (Жиззах шаҳри, Ш.Рашидов кўчаси, 259-уй)
Навоий: Навоий информатика ва электрон ишлаб чиқариш касб-ҳунар коллежи ( Ғалаба шоҳ кўчаси, 228-уй)
Термиз: Термиз ахборот технологиялари ва маиший хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи (А.Навоий кўчаси, 41-уй)
Гулистон: Гулистон компютер ва ахборот технологиялари касб-ҳунар коллежи (Гулистон шаҳри, Ш.Рашидов кўчаси, 49-уй)
Маълумот учун Вазирликнинг 0(371) 238-43-57 телефон рақамига мурожаат этишингиз мумкин.